"Барселона" Стоунс хизматларига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
29 май 2016
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Эвертон" ҳимоячиси Жон Стоунс хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Аммо Каталония клуби бу харидни амалга ошириши жуда қийин бўлади. Инглиз клуби Стоунс учун 80 млн. евро сўраяпти, "Барселона" эса бундай миқдордаги маблағни сарфламоқчи эмас. Аммо АПЛ клубларидан бири кўрсатилган пулни тўлашга тайёр.

Стоунс якунланган мавсумда Премьер-лиганинг 33 учрашувида иштирок этган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo