

Журналист Альфредо Мартинеснинг хабар беришича, 22 ёшли футболчи "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик унга ишонмаётганини тан олиб, кетишга қарор қилган.
Ярим ҳимоячи фаолиятини давом эттириш учун энг эҳтимолий жой Саудия Арабистони чемпионати ҳисобланади. Каталониялик гранд сотувдан тахминан 20 миллион евро ишлаб олиши мумкин.
Марк Касадо жорий мавсумда "Барселона" сафида 30 та ўйинда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди. Ёш испанияликнинг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 20 миллион еврога баҳоланмоқда.



