Клуб шанба куни Испания чемпионатида ғалабага эришди. Бу каталонияликлар учун жорий мавсумдаги тўртинчи соврин бўлди. Олдинроқ, "Барса" Чемпионлар Лигаси, Испания Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган эди.
Клуб президенти Жоан Лапорта барча тўртта совринни клуб музейида намойиш этди.
"Клуб оғир даврни бошдан кечираётган бир пайтда футзал жамоамиз бизга тақдим этган қувончи учун жуда миннатдормиз, улар энг муҳим тўртта совринни қўлга киритган ҳолда, ажойиб мавсумни ўтказишди", – дейди Лапорта.
Изоҳлар