Бартомеу "Барселона" машғулотларига ташриф буюрди

Sherzod Nurmatov
23 май 2020
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу жамоанинг бугунги машғулотларида қатнашди.

У бош мураббий Кике Сетьен ва футболчилар билан суҳбатлашди, уларнинг соғлиғи ва машғулотлар қандай ўтаётгани билан қизиқди.

Маълумот учун, "Барселона" 8 майда индивидуал машғулотларга киришган бўлса, 18 майдан бери 10 кишидан иборат гуруҳларга бўлинган ҳолда умумий машғулотлар олиб бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com