

Маълумотларга кўра, кўк-анорранглилар президенти Хосеп Мария Бартомеу мутахассисни жамоада сақлаб қолмоқчи ва мавсумдаги муваффақиятсизликларда уни айбдор деб ҳисобламаяпти. Яқиндагина томонлар 2020 йилгача бўлган битим имзолашган эди ва Бартомеу мутахассисни камида шу муддатгача сақлаб қолмоқчи.
"Барселона" директорлар кенгаши эса бунга қарши. Уларнинг фикрича, мураббийлик жойида жамоага ўзгаришлар керак. Шу сабабли директорлар кенгаши Вальверденинг истеъфосини талаб қилмоқда. Раҳбарлар Бартомеуга босим ўтказишмоқда, бироқ клуб президенти ўз фикрини ўзгартирмаяпти.
Вальверде 2017 йилдан бери "Барселона"ни бошқаради.



