

Расмий хабар: Шоҳбоз Умаров БАТЭ билан шартнома тузди
Маълум бўлишича, унинг трансфер суммаси 20 минг долларни ташкил қилган.
Футболчи БАТЭ сафига ёзги трансфер мавсумининг иккинчи қисмида (15-28 сентябрь) қўшилиши мумкин. Агар клуб бу имкониятдан фойдаланмасликка қарор қилса, трансфер келгуси йилнинг 1 январида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Беларус чемпионатининг жорий мавсумида 17 учрашувда майдонга тушган Умаров ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйган.



