Батшуайи «Челси»га 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтади

Narzulla Saydullayev
29 июн 2016
«Марсель» ҳужумчиси Миши Батшуайи «Челси»га ўтишга яқин турибди.

L’Equipe нашри хабарига кўра, 22 ёшли бельгиялик футболчи Лондон клубига 40 миллион евро эвазига кўчиб ўтади, Батшуайи 5 йиллик шартнома тузади.

Олдинроқ «Марсель» «Кристал Пэлас»га Батшуайини 38 миллион еврога сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ футболчининг ўзи бу таклифни рад қилди.

Ҳужумчига «Ювентус» ва «Вест Хэм» ҳам қизиқмоқда. Ўтган мавсум Миши Франция чемпионатида 36та ўйинда 17та гол урди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lequipe.fr