Батшуайи "Челси"га қайтади, "Боруссия"ни нарх қониқтирмади

Aslanov Jasurbek
20 июн 2018
"Челси"нинг бельгиялик ҳужумчиси Миши Батшуайи Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтмайди.

Дортмундликлар футболчини харид қилишмайдиган бўлишди, чунки Лондон клуби 24 ёшли бельгиялик учун 40 млн. евро талаб қилди.

Январь ойида "арилар" сафига ўтган Батшуайи Германия чемпионатининг 10та учрашувида 7та гол урган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild