"Бавария" грециялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
14 oct 2023
Мюнхенликлар сафида соғлом ҳимоячилар етишмаяпти.

"Бавария" грециялик 35 ёшли ҳимоячи Сократис Папастатопулосни сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар бермоқда "Bild" нашри.

Манбага кўра, Германия чемпиони Папастатопулосни жамоанинг жароҳат олган ҳимоячиси Дайо Упамеканога ўшринбосар сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ "Бавария" Жером Боатенгни жамоага қайтаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. Қайд этилишича, Папастатопулос эркин агент бўлгани учун мюнхенликлар трансфер ойнаси ёпилганига қарамай, у билан шартнома имзолашлари мумкин. 


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: Bild

Изоҳлар

M-citi✓As Milan
14 oct 2023
Gretsiya yozila grecia emasku