«Бавария» қизиққан мураббийни «Кристал Пэлас» «илиб кетди»

Khoja
20 фев 2024
«Кристал Пэлас» Оливер Гласнерни бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди.

Австриялик мутахассис Лондон клуби билан 2025/26 йилги мавсум охиригача шартнома имзолади. 

«Пэлас» аввалроқ ўзаро келишувга кўра Рой Хожсон билан шартномани бекор қилганди. 

Гласнернинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги клуб «Айнтрахт» эди, у франкфуртликлар билан 2021/22 йилги мавсумда Европа Лигасида ғолиб чиққан. 

Аввалроқ ушбу мутахассисга «Бавария» қизиқиш билдирганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com