"Бавария" Толиссо билан ёзда хайрлашишга тайёр

Alisher
31 mar 2022
"Бавария" ярим ҳимоячиси Корантен Толиссо мавсум сўнггида эркин агентга айланиши мумкин.

Толиссонинг "Бавария" билан шартномаси уч ойдан сўнг якунига етади, клуб раҳбарияти эса ўйинчининг янги шартнома борасидаги молиявий талабларини қондиришга тайёр эмас.

Олдинроқ, 27 ёшли хавбекка "Ливерпуль" ва "Реал" қизиқиш билдирган эди. Толиссонинг ўзи тарбияланган "Лион" клубига қайтиш варианти ҳам бор.

Хавбек жорий мавсум "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМақола муаллифи
Муқова: Bild

Изоҳлар