"Бавария" Зюленинг жароҳати борасида маълумот берди

Mirjalol Normatov
20 окт 2019
"Бавария" ҳимоячиси Никлас Зюленинг "Аугсбург"га қарши ўйиндаги жароҳати борасида маълумот берилди.

24 ёшли футболчига чап тиззаси боғловчи суюклари синиши ташхиси қўйилган. Одатда бундай жароҳатланган футболчилар узоқ муддат сафга қайтишмайди.

Якшанба куни футболчи жарроҳлик столига ётқизилади. Ҳозирча "Бавария" унинг қачон қайтишини айтганича йўқ. Зюле ушбу мавсумда жамоаси таркибида 8 ўйинда қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/bayernfc