Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" биринчи баҳсда ўз ўйини билан кучли жамоага муносиб қаршилик қилишини исботлади"

Iskandarov Abdulaziz
11 mar 2025
Элит ОЧЛда ўз юришини давом эттираётган "Пахтакор" бугун нимчорак финал жавоб учрашувида "Ал Ҳилол"га қарши майдонга чиқади.

Меҳмонда бўлиб ўтадиган учрашув олдидан тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматовнинг фикрларини тингладик. 

"Жамоаларнинг дастлабки учрашуви менда жуда яхши таассурот қолдирди. "Пахтакор" бу йилги мавсумда қайтади деган фикрим ўйиндан кейин янада кучайди. Легионерлар "Пахтакор"нинг ўйинини кучайтиргани кўриниб турди. Жамоа чиройли ва мазмунли ҳаракат қилиб ғалаба қозонди. Афсуски, дарвозага иккинчи голни ура олишмади. Меҳмондаги ўйин олдидан бу камлик қилиши мумкин. Лекин "шерлар" бу ўйини орқали кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсата олишини исботлади. Уларга сафардаги беллашувда омад тилайман ва мухлислик қиламан",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Маълумот учун, ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00да Ар Риёддаги "Кингдом Арена"да старт олади. Тошкентда ўтган биринчи учрашувда пойтахт клубининг қўли баланд келган эди (1:0).


Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Баходиржон 1912
11 mar
Пахтакорга омад, болар ютилар халқ маззззаа қилсин.
Zafar Mirzaboyevich
11 mar
Paxtakorni qizil kartochka olishga ham urinib kirishadi
Bahodirjon Nosirov
11 mar
нега соат 01:00 ? илтимос сал эртарок уйнанглар
Doniyor 1800
11 mar
1 ga quyib balo bormidi bu arablarga
Xan
11 mar
пахтакорчиларга омад деб қоламиз,мухими гол утказмаслика харакат қилиб уйнашса иншоолох кейинги босқичга чиқишади,тугри хилол хкм бугин борини бериб уйнайди темболе уз уйида анча эркин уйнашади,бугин пахтакорга осон булмайди лекин харакат қилишса чиқишади