Бекхэм МЮга нима сабабдан янги эгалар кераклигини айтди

Mirjalol Normatov
28 jul 2023
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэмнинг фикрига кўра, клубга янги эгалар керак.

"Ушбу клубнинг собиқ футболчиси ва амалдаги мухлиси сифатида, барчаси тезроқ якунланишини истардим. Клубнинг янги эгаси ким бўлса ҳам асосий қарорлар чиқарилишида ўзи ҳам иштирок этишини, таркибга фақатгина керакли футболчиларнинг олиб келинишини ва фақатгина тўғри инвестиция киритишини барча хоҳлайди. Чунки клуб ростдан ҳам, инвестицияларга мухтож, машғулот бахаси, стадионлар, чимлар... Бундай нарсалар клубларда доимо идеал ҳолатда бўлиши керак. "Манчестер Сити"ни қаранг, улар қандай ишлашяпти.

Гап уларнинг қандай ғалаба қозонаётганида эмас. Улар мавсумдан мавсумга келажагини қуриб боришмоқда. Пеп билан клуб анчагина барқарорлашди. Бундан барча ҳайратга тушди.

"Юнайтед" бир вақтлар улардан доимо тепада эди, биз барчасини ютдик. Энди эса улар шундай ҳолатда ва барча футболчилар у ерга боришни истамоқда.

Глейзерлар кетиши керакми? Менимча, уларнинг вақти тугади. Мухлислар шуни хоҳлашяпти. "Юнайтед" ўз мухлисларини йўқотмоқда. Агар бундай бўлаверса, уларни қайтариш жуда қийин бўлади", - деди Бекхэм.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: Goal

Изоҳлар

Real~14 ☆
28 jul 2023
Sadio Mane Al nassrga o'tdi deb yozishdi rotsmikin
Tolmas Toshpulatov
28 jul 2023
МЮ рахбарлари бири оддий офсайд тушунмагандан кейин футболни ундан сурамаса ҳам бўлади
Djurayev Akbar
28 jul 2023
Хар қанақа ибтидониям интихоси бор. МЮ 7-8 йилдан бери умуман ўзига ухшамий қолди. Бу клуб доим юқори нотада футбол намойиш қилиб, хаммани шунга ўргатиб қўйган. Лекин хозир футбол жадал ривожланвотганиниям хисобга олиш кере. Хозир футбол милларлар ўйини. Унга талаб котта
Tolmas Toshpulatov
28 jul 2023
Глейзерлар жамоа инфратузилмасини
Tolmas Toshpulatov
28 jul 2023
Глейзерлар жамоа инфратузилмасига пул тикмай қуйди жамоа буш турган 10 миллион 15 миллион фунт стерлингни бирдан Америкадаги хисоб рақамига уткизиб олаябди улар уйлаб куриб жамоани сотиб пулни еб қуйидан кўра жамоа ишлаб топган пулни еб ётишни уйлаябди агар Глейзерлардан биронта вафот этса билинг МЮ жанозага кетган харажатларни тулаб беради.