19 ёшли футболчи мавқеи жиҳатидан учинчи ўринда турувчи USL League One доирасида "Форт Лодердейл" сафида "Тортмент"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.
Ромео ўнг қанот ярим ҳимоя позициясида майдонга тушди. У 19 бор тўпга тегди ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйиннинг 79-дақиқасида алмаштирилди.
Қайд этиш керакки, "Форт Лодердейл" - Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган "Интер Майами"нинг захира жамоасидир.
Изоҳлар