

Унга кўра, Лигада энг қимматлашган футболчи "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем бўлди. Унинг трансфер суммаси 30 млн еврога қимматлашиб, 150 млн еврони ташкил қилди.
Шунингдек, нархи кескин қимматлашган футболчилар қаторида "Реал Сосьедад" футболчиси Такефуса Кубо ҳамда "Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямаль ҳам қайд этилди. Уларнинг трансфер суммалари бирданига 25 млн еврога қимматлашиб, футболчиларнинг нархлари 50 млн евродан бўлди.
Ушбу мавсумда Беллингем "Реал" таркибида Лиганинг 10 ўйинида 10 гол ва 3 ассист қайд этди.



