Бэйл: "ЖЧ-2022даги ҳар бир ўйинда 90 дақиқа ўйнашга тайёрман"

Sherzod Nurmatov
15 ноя 2022
Уэльс терма жамоаси етакчиси Гарет Бэйл Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 бошланиши арафасида интервью берди.

"Мен оптимал ҳолатдаман ва турнирга тайёрман. Агар ҳар бир учрашувда 90 дақиқа ўйнаш керак бўлса, мен тайёрман. Биз ҳозир бундай йирик воқеа олдидан ҳеч ким жароҳат олмаслигини сўраймиз", – деди ҳужумкор ярим ҳимоячи. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 20 ноябрь куни старт олади. Уэльс терма жамоаси мундиаль гуруҳ босқичида Англия, Эрон ва АҚШ терма жамоалари билан тўқнаш келади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com