У "Жирона"га қарши ўйинда 4-2-3-1 схемасининг чап қанотида ҳаракат қилди.
"Мураббий мени майдонда турли позицияларда кўради, ҳар қандай нуқтада ўйнай олишимга ишонаман, чунки менда тўғри менталитет бор, гарчи баъзи позициялар мен учун қулайроқ бўлиши мумкин. Лекин мен ўз ишимни бажаришга ва яхши натижалар кўрсатишга доим тайёрман.
Биз "Реал" Мадрид ҳақида ўйламаслигимиз, фақат ўзимизга эътибор қаратишимиз керак, чунки ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Агар барча ўйинларда ғалаба қозонсак, Ла Лига чемпионлигини қўлга киритамиз. Биз ўзимизга ишонамиз ва мухлисларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватламоқда", – деди Гави.
Гави жорий мавсум "Барселона" сафида 28 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар