“Болонья” устози: “У МЮга кетса хурсанд бўлардим, аммо …”

Eldor Akmurzayev
9 авг 2022
Аввалроқ, “Болонья” форварди Марко Арнаутовични “Манчестер Юнайтед” ўз сафига қўшиб олмоқчилиги хабар қилинганди.

“Қизил-кўклар” устози Синиша Михайлович бунга муносабат билдирди.

“Агар у “Манчестер Юнайтед”га ўтса, Марко учун хурсанд бўлардим, аммо кетмаса керак деб ўйлайман. Арнаутович билан МЮнинг таклифи борасида гаплашдик, у кетиш ёки кетмаслигини кўрамиз … аммо у жамоада қолади деб ўйлайман”, деган Михайлович.

“Қизил иблислар” 33 ёшли ҳужумчининг трансфери учун 8 млн евро таклиф қилмоқда. “Болонья” спорт директори Марко ди Вайо Арнаутовичга МЮ қизиқаётганини тасдиқлади, аммо клуб уни сотишни режалаштирмаяпти.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano