

Дортмунд клуби немис ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилди. Футболчи "қора-сариқлар" билан 4 йиллик келишувни имзолади.
Қайд этиш жоиз, 2023 йилда "Вольфсбург"дан "Боруссия"га ўтган Нмеча мослашув давридаги қийинчиликлар ва жароҳатларни енгиб ўтиб, асосий таркибнинг муҳим футболчиси сифатида ўзини кўрсата олди. У, шунингдек, Германия терма жамоасига мунтазам чақирув олиб турибди.
25 ёшли ўйинчи жорий мавсум "Боруссия" сафида 38 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Эслатиб ўтамиз, Нмеча "Манчестер Сити" академияси тарбияланувчиси саналади.



