

Ушбу трансфер нархи 30 миллион фунт стерлинг бўлиши кутилмоқда. Бу трансфер "чағалак" тарихида энг қиммати бўлади. Бунгача клуб рекорди ҳимоячи Адам Уэбстерга тегишли (20 млн) эди. Педро ёзда "Брайтон" сафига бориб қўшилади.
Чемпионшипнинг бу мавсумида 35 ўйинда бразилиялик 11 та гол уриб, 4 та голли узатма етказиб берди.



