Breaking! Клопп мураббийликка "Реал" устози сифатида қайтиши мумкин

Sherzod Nurmatov
31 mar 2025
Германиялик мутахассис Юрген Клопп мураббийлик фаолиятини қайта бошлаш эҳтимоли бор.

"TBR Football"нинг хабар беришича, "Ливерпуль" собиқ бош мураббийи "Реал"ни бошқариш эҳтимоли мавжуд. "Қироллик клуби"дагилар Клоппни Карло Анчелоттининг энг муносиб вориси деб ҳисобламоқда, чунки германиялик мураббий юлдуз ўйинчилар билан ишлаш ва ёшларни ривожлантириш борасида катта тажрибага эга. Бироқ Клопп қарор қабул қилишга шошилмаяпти.

Шунингдек, у Бразилия ва АҚШ терма жамоаларини бошқариши мумкинлиги айтилмоқда.

Клопп 2015 йилдан 2024 йилгача "Ливерпул"да фаолият олиб борган. У 2025 йил 1 январдан бери "Red Bull" футбол тармоғининг глобал раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: TBR Football

Изоҳлар

Bratello
31 mar
Котта эхтимол билан Реал га бормайди, лекин агар мободога борсаям, унинг жамоаси Енгилмас булиши аник
Americano Vespucci
31 mar
Klopp Realga, Guardiola Barcaga, ana shunda La Liga yanada qiziqarli bulardi menimcha
Odilbek Abdushukurov
31 mar
Zo‘r bo‘lardi lekin, Klopp varianti.
Husniddin_LFC
31 mar
Umid qilamanki u xech qachon Realni boshqarmaydi
FAQAT OLG'A
31 mar
Real bilan falsafasi bir hil emas Real Chelsi Yuventus Psj Bavariyalar dangasa klublar ular ko‘p tayyor yulduzlarga tayanadi