

"2000-2015 йиллар орасида жамоада ўйнаган собиқ ярим ҳимоячи АПЛ жорий мавсуми сўнгига қадар "Манчестер Юнайтед"нинг бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлайди.
Бу 41 ёшли шотландиялик мутахассис учун катталар футболидаги илк мустақил мураббийлик тажрибаси ҳисобланади. Бунгача Флетчер МЮ ёшлар жамоасининг бош мураббийи бўлиб ишлаган", – дейилади хабарда.

Аввалроқ Рубен Аморим МЮдан кетгани маълум бўлган эди.



