Breaking! Ўзбекистоннинг U-17 Осиё Кубогига борадиган таркиби аниқ

admin
14 апр 2026
5 майдан 22 майга қадар Саудия Арабистонида U-17 Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, Сергей Чигодаев бошчилигидаги мураббийлар штаби турнир учун қуйидаги футболчиларни жалб этади:

Нурмуҳаммад Ўктамов, Муҳаммад Маматов, Ислом Равшанов, Олим Шомуротов, Фарруҳ Ҳайитмуродов (барчаси – “Пахтакор”), Лазиз Абдураимов, Миркомил Муродов, Жаҳонгирмирзо Ўктаибоев, Муҳаммад Ҳакимов (барчаси – “Бунёдкор”), Абдулборий Зоиджонов (“Локомотив”), Муҳаммадодилхон Орифхонов, Амирхон Эркинов, Абубакир Раҳимов, Миржамол Анваров (барчаси – “Одил Аҳмедов”), Асилбек Алиев, Мироншоҳ Эшпўлатов, Меҳрожбек Сирожиддинов (Республика ФА), Суҳроб Садиржонов, Муҳаммадазиз Рўзибоев (“Ғазалкент”), Аҳрорбек Равшанбеков (“Андижон”), Элсевербек Олимов (“Нефтчи”), Машҳур Абдисолиев (“Насаф”), Адис Абдунабиев (“Оқ-тепа”), Рустам Алиев (“Сурхон”).

Маълумот ўрнида, қайдномадаги 24 футболчидан 23 нафари якуний таркибдан ўрин олади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧда қизил карточка олган Асилбек Алиев дисквалификация қилинган ва 3 та ўйинда иштирок этолмайди.


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia