

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Жанлуижи Буффон фаолиятида 500-маротаба ўйинни “қуруқ” ўтказди. У бундай натижага эришган тарихдаги илк дарвозабон сифатида рекорд ўрнатди.
44 ёшли италиялик “Парма”даги 92 баҳсда гол ўтказмаган бўлса, “Ювентус” – 322, ПСЖ – 9 ва Италия ТЖ – 77 ўйинда ўз дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолган.



