Япония J лигасида Фозил Мусаев тўп тепаётган "Жубило Ивата" клуби ўз майдонида "Шмицу"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 11:00да бошланади.
11:00да Жанубий Корея K2 лигасида ўзбекистонликлар тўқнашуви бўлиши кутилмоқда. Рустам Ашурматов фаолият олиб бораётган "Гвангжу" клуби ўз майдонида Санжар Турсунов ва Шоҳруҳ Гадоев ўйнаётган "Тэджон Ситизен"ни қабул қилади.
Жанубий Корея K лигасида Икром Алибоев фаолият олиб бораётган "Сеул" жамоаси эса сафарда "Гангвон" меҳмони бўлади. Ушбу баҳс 12:00да старт олади.
Соат 12:00да Япония J2 лигасида Достонбек Турсунов ўйнаётган "Ренофа Ямагучи" клуби ўз майдонида "Кагошима Юнайтед"ни қабул қилади.
Ушбу лигада Забиҳилло Ўринбоев тўп тепаётган "Токушима Вортис" клуби ўз уйида "Эхиме"ни қабул қилади. Бу баҳс 12:00да старт олади.
Хитой Суперлигасида Одил Аҳмедов ўйнаётган "Шанхай СИПГ" ўз мухлислари қаршисида "Хубей Ориент"ни меҳмон қилади. Бу ўйин соат 16:35га белгиланган.
Соат 21:00да Россия премьер-лигаси доирасидаги "Ростов" - "Спартак" учрашуви бошланади. Майдон эгалари сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўйнамоқда.
Сардор Рашидов фаолият олиб бораётган Португалиянинг "Насьонал" клуби сафарда "Боавишта"га қарши майдонга тушади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Изоҳлар