Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Туркияда Экватор Гвинеяси билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
17 feb 2021
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси кеча куннинг иккинчи ярмида ўйин олди расмий машғулотини ўтказди.

Бугун Баҳром Норсафаров шогирдлари “Festival Women’s Trophy 2021” халқаро турниридаги ўз иштирокини бошлайди.

Дастлабки турда вакилларимиз Африка қитъасининг икки карра чемпиони ҳисобланган Экватор Гвинеясига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувда жамоамиз аъзолари кўк рангли либосда ҳаракат қиладиган бўлди.

Ўйинни Мелис Ўзчигдем бошчилигидаги туркиялик ФИФА ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ён қанотларда Гўк Дейбет ва Актан Седеф ишлайди. Тўртинчи ҳакам Дурмуш Гамзе.

Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 да Анталя шаҳридаги “Emir Hotels” спорт мажмуасида старт олади.


Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: ufa.uz

Изоҳлар

~MUN~
17 feb 2021
Савод гуллагански: Экваториал Гвинея. Бошқа бир сайтда Ўзан (ёки Озан) Кабакни Ўзон Қобоқ (Қовоқмас) деб ёзишганди.