"Бунёдкор" Минскдаги сўнгги ўйинда дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
22 jul 2019
"Бунёдкор"нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари якунланди.

Кеча йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашуви ўтказилди. Россиянинг «Смоленкс» футбол клубига қарши ўйин голларга бой тарзда кечди. Вадим Абрамов мазкур баҳсда бир кун аввалги учрашувда майдонга тушмаган футболчиларнинг хизматидан фойдаланди.

Ҳисоб Россия жамоаси томонидан очилди. Лекин футболчиларимиз уч дақиқа ичида иккита гол билан жавоб қайтарди. Аммо танаффусга 2:2 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетилди. Иккинчи бўлим аввалида рақиб учинчи марта муваффақиятга эришди. Ўйин якунланиши арафасида Миржаҳон Мираҳмадов учрашувга нуқтга қўйган гол муаллифига айланди.

Ўйиндан сўнг мураббийлар штаби жамоа кўригида бўлган ҳужумчи Муҳаммад Диалло билан дўстона хайрлашди. Қолган икки легионер Евгений Чумак ва Дмитрий Островскийнинг тақдирига шу кунларда ойдинлик киритилади.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
«СМОЛЕНСК» (Россия) – «БУНЁДКОР» - 3:3 (2:2)
«Смоленск»
: Никита Бажанов, Александр Волков, Семён Егоров, Илья Давидов (Кирилл Авхимович, 64), Максим Ковалев, Максим Стогов, Антон Винокуров, Иван Мацигура (Иван Фисунов, 46), Кирилл Чернов, Владислав Давидов, Максим Акале.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Санжар Рихсибоев (Миржаҳон Мираҳмадов, 46), Бобурбек Фарҳодов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Евгений Чумак, Нурилло Тўхтасинов, Валерий Акопов (Абдулла Абдуллаев, 46), Дмитрий Островский, Жасурбек Жалолиддинов, Фаррух Икромов, Владислав Нуриев (Муҳаммад Диалло, 64).
Голлар: Максим Акале, 30 – 1:0. Жасурбек Жалолиддинов, 36 – 1:1. Нурилло Тўхтасинов, 39 – 1:2. Максим Стогов, 42 – 2:2. Владислав Давидов, 56 – 3:2. Миржаҳон Мираҳмадов, 90 – 3:3.




Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Муқова: fcbunyodkor.com

Изоҳлар

NewtonHeath
22 jul 2019
Худди айтганимдек, Мухаммад Диало билан айнан хайрлашишса керак деб уйлагандим. Бизда бу каби легионерлар учун пул ажратишлари ва улар учун шароит килиб берилиши кийин масала. Негадир Африка ва Жанубий Америкалик футболчилар билан ёки келиб чикиши Африкага такаладиган футболчилар билан охирги йилларда шу каби ахвол кузатиляпти. Уйинини курмаган такдиримиздаям ивуарлик голлар ураётганди. Бу трансферни амалга ошмай колгани айнан африкаликнинг талабларига бориб такалса керак манимча. Яна ким билсин.
Farhod_bek1990
22 jul 2019
Ex Afsus. Bunyodkorda mablag' masalasi chatoqroq. Lekin jamoa Abramov bilan ajoyib o'yinlar o'tkazmoqda.