"Бухоро" ўз сафига яна бир легионер футболчи Всеволод Нихаевни қўшиб олди. Нихаев 1999 йилнинг 4 май куни Молдова Республикасида тавваллуд топган.
Футболчилик фаолиятини "Шериф" академиясида бошлаган Нихаев Қозоғистоннинг "Окжетпес", Россиянинг "Акрон" жамоаларида ҳам тўп тепишга улгурган. Ўтган мавсумни эса у Молдованинг "Милсами" жамоасида ўтказди. "Бухоро" ҳужумкор ярим ҳимоячи билан мавсум охирига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Изоҳлар