"CAFA Nations Cup-2023". Бугун Ўзбекистон МТЖ Тожикистонга қарши ўйин ўтказади

Aziz Tukhtamuradov
17 июн 2023
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA Nations Cup-2023" турнири гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги ўйинини ўтказади.

Мазкур баҳсда терма жамоамизга Тожикистон вакиллари рақиблик қилишади. 

Ўйин соат 20:30да "Бунёдкор" стадионида бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача терма жамоамиз Ўмонни 3:0, Туркманистонни 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритганди. 

Қайд этиш лозимки, вакилларимиз бугунги учрашув натижасидан қатъи назар мусобақа ғолиблиги учун ўйинни 20 июнь куни "Б" гуруҳи ғолиби Эронга қарши ўтказишади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia