"CAFA U-20 Championship 2024". Ўзбекистон Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларни қўлга киритди

Tolibjon Qosimov
12 jul 2024
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси "CAFA U-20 Championship 2024"нинг учинчи ўрин учун баҳсида Тожикистонга қарши кураш олиб борди.

Учрашувда Рауф Инилеев бошчилигидаги вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва турнирнинг бронза медалини қўлга киритишди.

Мусобақанинг финалида бугун Қирғиз Республикаси ва Эрон ўзаро баҳс олиб боради.

Ўзбекистон U-20 - Тожикистон U-20 3:0

Голлар: Беҳруз Абдуллаев 3, Беҳруз Шукуруллаев 53, Шодиёр Шодибоев 62

Ўзбекистон U-20: 12.Асқаржон Қудратов, 5.Алижон Бекмуродов, 2.Озодбек Эргашов, 4.Мейирбек Режабалиев, 7.Ойбек Ўрмонжонов, 10.Беҳруз Абдуллаев, 16.Муҳаммаджон Валиев, 17.Абдушукур Махаматов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 22.Муродали Усмонов, 23.Озодбек Қурбонов.

Тожикистон U-20: 23.Шаҳобиддин Маҳмудзода, 6.Фатҳулло Олимзода, 2.Муҳаммад Муҳаммадзода, 3.Меҳрубан Ҳамидов, 4.Бахтовар Гаюров, 11.Ориёнмеҳр Холиқзода, 12.Шаҳбон Наимов, 17.Азизбек Далиев, 18.Фирдавс Раҳимов, 19.Миқдод Розиқов, 21.Рустам Камолов.


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: Championat.asia

Изоҳлар

Azam Advokat
12 jul 2024
Инилеев?
Jahongir Donayev
12 jul 2024
Xojimat out
Davronbek Abduvaliev
13 jul 2024
Бу турнир Тожикистонда бўлдими.
Davronbek Abduvaliev
13 jul 2024
Бу турнир Тожикистонда бўлдими.
Шахрух Палванов Палванов
12 jul 2024
Бу тожиклар камида 23,25 ёшлиларку