CAFA U-20 мусобақасига қуръа ташланди, Эрон билан бир гуруҳдамиз

Tolibjon Qosimov
26 jun 2024
Хабарингиз бор, Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида Парижда йиғин ўтказган ҳолда Францияга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади.

Ўзбекистон U-20 термаси Францияга қарши иккита ўйин ўтказади

Олдинда турган U-20 Осиё кубоги мусобақасига тизимли тайёргарлик кўраётган жамоамиз таркибида тўп тепишга номзод бўлган бир қатор иқтидорли футболчиларни синовдан ўтказиш мақсадида Қирғиз Республикасида ўтадиган CAFA U-20 мусобақасида иштирок этиш режалаштирилган.

Мусобақа 5-12 июль кунлари Жалолободда ўтказилади. Ёшларимиз "Б" гуруҳида Эрон ва Туркманистон билан баҳс олиб борадилар. Финал учрашувлари 11-12 июль кунлари бўлиб ўтади.

CAFA U-20 мусобақаси

"А" гуруҳи

Қирғиз Республикаси

Тожикистон

Афғонистон

"Б" гуруҳи

Ўзбекистон

Эрон

Туркманистон


Мусобақа форматига кўра, иккила гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар финалда ўзаро баҳс олиб боришади. Иккинчи ўрин соҳиблари учинчи ўрин учун кураш олиб боришса, гуруҳларда учинчи бўлган икки жамоа бешинчи ўрин учун ўйнайди. 

Гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими.


Жамоамизни ўйинларга тажрибали мутахассис, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси маслаҳатчи мураббийи Рауф Инилеев тайёрлаб боради.


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Қопқоқ: ЎФА матбуот хизмати

Изоҳлар

Salah Muhammad
26 jun 2024
Қиргиз республикаси демай Қиргизистон деса бўларди бошқалари сингари
Soccerland777
26 jun 2024
Қарилик гаштини сурса бўмасмикан? Инилеев...
BXZ BXZ
26 jun 2024
У́збекистон билан Эронни бир гурухга ку́йишдан максад Киргизистонни финалга олиб чикиш бу́лса керак бу́лмасам бизникилар билан бир гурухда бу́лмасди Эрон .
Пахтакорим
26 jun 2024
Қирғизлар роса уринишибди! Шу қилганига Афғонистон чиқиб қолса борми, ана хангомаю мана сюрприз
Davronbek Abduvaliev
27 jun 2024
Нишоновга хам Т. Копадзе йўлини берсин.