Championat.asia талқини: Йилнинг энг яхши дарвозабони Абдувоҳид Неъматов тақдирланди

Narzulla Saydullayev
27 dec 2020
Championat.asia талқинига кўра "Насаф" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси посбони Абдувоҳид Неъматов йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилганди.

Кечаги тақдирлаш маросимидан сўнг Абдувоҳид Неъматовга эксклюзив махсус совғаси ҳисобланган эсдалик альбоми топширилди. Ушбу альбом фақат энг яхшиларга топширилмоқда. Олдинроқ championat.asia талқинига кўра энг яхши мураббий Шота Арвеладзе, энг яхши футболчи Жалолиддин Машарипов ва тўпурар Драган Черан ҳам ушбу альбомни қабул қилиб олганди. Сўнгги лауреат йилнинг энг яхши ёш футболчиси Ҳусайин Норчаев ҳам тез орада сайтимиз томонидан тақдирланади. 



"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов бу йилни кўтаринки кайфиятда ўтказди. "Насаф"ни ўз пайтида Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов каби посбонлар тарк этган бўлишига қарамай, клуб дарвозабондан қийналиб қолмади. Бу йил эса Абдувоҳид ярқ этиб порлади. У бир нечта ўйинларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди, шунингдек "Қўқон-1912" билан кечган баҳсда Мурод Холмуҳаммедовнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Неъматов Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам дебют қилишга муваффақ бўлди. Неъматов чемпионатда энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон бўлди.

Абдувоҳид Раҳимжон Давронов ("Машъал") ва Ўткир Юсупов ("Навбаҳор") каби посбонларни ортда қолдирди.  

Суперлигадаги статискаси: 17 ўйин, 1465 дақиқа, 10та гол ўтказди. 12та қуруқ ўйин, 1та пенальти қайтарди.








Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Kokand futbal
27 dec 2020
Ичи кора галамислар тугрироги каламушлар самимий тилакларга минус босябди ундан кура хавас кил сан УЗИ Хаетда Ватан учун Нима килдинг курнамак ишинг минус босиш Санда хам фарзанд бордир фарзандинг булса улкан ютукларга эришса билки сандан яхши сандан бахтли Ота йук Ичи коралик килиб минус босма хафас килишни урган нимани хавас килиб Оллохдан чин юракдан сурасанг шунга эришасан хасад килсанг холинг вой кимларнидир кунига тушасан Оллох санга Ким булсанг хам инсоф берсин эркак
ZAMON HOFIZ
27 dec 2020
КАМТАР САМИМИЙ ЭКАН СОВРИН МУБОРАК
Интер_Милан
28 dec 2020
Абдувохид яхши дарвозабон
Chelsi1983
27 dec 2020
Nasafga omad, keyingi yilda ham sovrinlar bundan kup bo'lsin.
Пахтакор 1972
27 dec 2020
Табриклайман,Абдувохид бу илк соврининг муборак булсин.Бу бошланиши сен жахон чемпионатида МТЖ дорвозасини куриклашинг керак, бундан ками керак эмас.Омад сенга ука.Вактлар келиб сени Пахтакор формасида куриш бизга насиб этсин. Доимо ота онангларни хизматида бул ука.