“Чарм тўп-2019” мусобақаси Қашқадарё вилоят босқичи якунланди

Alisher
17 авг 2019
2019 йил 15-16 август кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган Насаф футбол мактабининг футбол майдонларида ҳамда “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасининг футбол майдонида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.