

Англиянинг "Челси" клуби "Барселона" ҳужумчиси Марк Гиуни сотиб олмоқда, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Хабар қилинишича, "кўклар" 18 ёшли Гиунинг товон пули – 6 миллион еврони тўлаган. Шунингдек, "Челси" ҳужумчи билан узоқ муддатли шахсий шартнома бўйича келишиб олган.
"Барселона" ҳам Гуиуга янги шартнома таклиф қилган, аммо у ҳали жавоб бермаган.
Марк Гиу жорий мавсум "Барселона" сафида 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.



