"Челси" ФИФАга аппеляция берди

Mirjalol Normatov
5 мар 2019
"Челси" трансферларни тақиқлагани учун ФИФАга шикоят билан чиқишни режалаштирмоқда.

"Sky Sports" хабарига кўра, "аристократлар" тегишли ҳужжатларни йиғиб, ФИФАга аппеляция жўнатган. Февралда ФИФА "Челси"ни яқинлашиб келаётган икки трансферлар ойнасида янги футболчиларни олиб келишни тақиқлаганди.

"Челси" айни дамда АПЛ турнир жадвалининг 6-поғонасини эгаллаб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports