"Челси" Жейми Вардига қизиқмоқда

Aziz Tukhtamuradov
26 ноя 2015
АПЛнинг энг яхши тўпурари "Челси" қизиқишлари доирасида, дея хабар қилмоқда Daily Mail.

"Лестер" футболчисига клуб раҳбарияти томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Бироқ Жозе Моуриньо ушбу трансферга қизиқаётгани йўқ.

Португалиялик мураббий Гарри Кейн ёки Антуан Гризманни ўз жамоаси таркибида кўриш истагида.

Эслатиб ўтамиз, Варди ушбу мавсумда АПЛнинг 13 ўйинида 13 та гол киритишга муваффақ бўлди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Daily Mail