"Челси" 24 ёшли французни ёзги трансфер ойнасида харид қилмоқчи. Қайд этилишича, "кўклар" Баденинг хариди учун 30 млн евро сарфлашга тайёр.
Баде жорий мавсум "Севилья" таркибида Ла Лига ва Испания кубоги доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ҳимоячининг "Севилья" билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt французни 25 млн еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар