Саудия клубининг эквадорлик футболчини қўлга киритиш имконияти нолга тенг. "Челси" Кайседони катта пулга ҳам сотмайди.
Лондонда 23 ёшли эквадорликни спорт лойиҳасининг муҳим фигураси деб билишади. Шундай экан, Кайседо Криштиану Роналдунинг жамоадошига айланмайди.
Мойсес Кайседо "Челси" сафида жами 85 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Transfermarkt футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар