"Челси"га тер-Штеген керак

Mirjalol Normatov
8 мар 2020
"Челси" раҳбарияти "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер-Штегенни харид қилмоқчи.

"Express" хабарига кўра, лондонликлар посбоннинг "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси билан жанжаллари борасидаги ҳолатни кузатиб бормоқда. Томонлар ўртасидаги мунозара Примеро доирасида "Валенсия"га (0:2) қарши ўйинда пайдо бўлганди.

Олдинроқ посбоннинг хизматларига "Ювентус" томонидан қизиқишлар борлиги маълум бўлганди. Ушбу мавсумда 27 ёшли футболчи "Барселона" таркибида 34 ўйинда 34 гол ўтказиб юборди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express