CIES: Пау Кубарси ўз ёши ва йўналишида тенгсиз, рўйхатда япониялик ҳимоячи ҳам бор

Tolibjon Qosimov
23 dec 2024
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) 21 ёшгача бўлган жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячилари рейтингини тузди.

Улар рейтингни "Wyscout" маълумотлари асосида тузишди. Ҳимоявий ҳаракатларни амалга оширувчи марказий ҳимоячилар орасида Абдуқодир Ҳусанов энг зўри эканлигини бироз олдин билиб олган эдик.

CIES: Абдуқодир Ҳусанов ўз ёшида тенгсиз

Энди эса U-21 универсал марказий ҳимоячилар рейтинги ҳам маълум қилинди. Унга кўра, "Барселона"нинг 17 ёшли аъзоси Пау Кубарси бу йўналишда энг яхшиси. Қизиғи, бу йўналишда Япония U-23 терма жамоаси билан U-23 Осиё кубоги ғолиби бўлган ва Париж олимпиадасида чорак финалгача борган 20 ёшли Кота Такаи 5-поғонадан жой олган.

Дунёнинг Топ U-21 универсал марказий ҳимоячилари:

1. Пау Кубарси ("Барселона") - 90.2

2. Жоэл Ордонез ("Брюгге") - 79.9

3. Жан-Карло Симич ("Андерлехт") - 79.2

4. Усмане Диао ("Митюлланд") - 77.9

5. Кота Такаи ("Кавасаки Фронтале") - 77.7


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Қопқоқ: x.com/CIES_Football

Изоҳлар

Benjamin Franklin
23 dec 2024
Simicdi Milan bekar sotdida
Shaxruz Mamirov
23 dec 2024
Умуман бу сарлавхани тушунмадим шунчалик савотсиз кутмисилар