Цорк: "Боруссия" Дембеле борасида "Барселона"га ўз талабларини етказди"

Aslanov Jasurbek
24 авг 2017
Дортмунднинг "Боруссия" клуби спорт директори Михаэль Цоркнинг маълум қилишича, у ҳужумчи Усмон Дембеле борасида "Барселона" билан Монакода музокара ўтказмоқчи эмас.

"Биз Монакога фақат қуръа учун кетяпмиз. Бошқа режалар йўқ. "Барселона"га ўз шартларимизни етказганмиз. Каталонияликлар уларни бажариши ёки бажармаслиги мумкин" - дейди Цорк.

"Боруссия" президенти Хайн-Йоахим Вацкенинг таъкидлашича, "Барселона" 80 млн. евролик (+25 млн. евро бонус) таклифни бироз яхшилаган.

"Барселона" яна бир таклиф тайёрлаши шарт эмас, биз уларга шартларимизни маълум қилиб бўлганмиз" - дейди Ватцке.

"Боруссия" "Барселона"дан Дембеле учун 150 млн. еврони бирданига ўтказиб беришни талаб қилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker