"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"

Omonjon To`xtamirzayev
25 feb 2025
ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев "армиячилар"нинг бўлажак базасига юқори баҳо берди.

"Лойиҳа ва макетлардан хулоса қиладиган бўлсак, бу ер Ватутинкидагидан (Янги Моква округидаги қишлоқча) яхшироқ бўлади. У ерда битта табиий майдон, одно — кичкина, у ҳозир ишламаяпти ва дубль ҳамда академия футболчилари шуғулланадиган майдон бор. Бу ерда масштаб каттароқ. Бу ерда соҳил бўлади: тўғри, бу энг муҳим нарса эмас, лекин ёнгинангда сув бўлиши ёқимли. Ўйлашимча, жамоанинг ярми қуёшда тобланиш ва чўмилиш учун ҳам қароргоҳда қолаверади. Бу қароргоҳ Европа стандартлари аналоги ҳисобланади", - деди Игорь Акинфеев.


Аввалроқ, Россия президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ЦСКА учун янги спорт қароргоҳи қурилиши ҳақида гапирганди.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.com

Изоҳлар

Umid Uuuu
25 feb
Sanksiyala yechiladi shekil yaqinda