

"Қаймоқранглилар" ғалаба тўпини 90+9-дақиқада Даниэль Карвахаль уришга муваффақ бўлди. Бу мадридликларнинг Испания чемпионатидаги энг кеч урилган голи сифатида тарихда қоладиган бўлди.
Аввалроқ, бу рекорд Гонсало Игуаинга тегишли эди. У 2008 йил "Атлетико" дарвозасига пенальтидан 90+7-дақиқада гол уришни уддалаганди.



