Испаниялик кипер 2023 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"ни эркин агент сифатида тарк этганидан кейин 1 мавсум мобайнида футбол жамоаларида кўриниш бермади. 2024 йил ёзида у "Фиорентина" билан шартнома имзолади.
"Узоқ йиллар давомида катта темпда ўйнаганим учун шунчаки тинчланиб олиш керак эди. Балки, бу ҳаётимдаги энг зўр давр бўлса керак.
Ниҳоят, сўнгги 15 йилда кам кўришган оиламга, дўстларимга вақт ажрата олдим. Мадрид, Манчестерни айландим. Миям ва танамни анчагина шуғуллантириб олдим", - деди де Хеа.
Изоҳлар