Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"

Narzulla Saydullayev
6 feb 2025
"Футбол" телеканалидаги "Гол" кўрсатувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе меҳмон бўлди.

Ушбу кўрсатувда ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев ҳам иштирок этди. 


"Катанец ноябрь ойида Қатардаги ўйин вақтида ҳам ўзини ёмон ҳис қилган ва раҳбариятга мурожаат қилиб истеъфо бериш вариантини кўриб чиқишни сўраганди. Аммо у пайтда бир-икки кунлик масала эди (қисқа вақтда сафарда КХДРга қарши ўйин бор эди). Жамоани қийин ҳолатда ташлаб мумкин эмасди. Шу боис ҳамма келишган ҳолда ўша йиғинни ҳам бирга якунлашди.

Катанец январь ойидаги йиғинга ҳам кела олмаслиги ойдинлашгач ЎФАга расмий хат юборди ва ишини давом эттира олмаслигини маълум қилди. ЎФА шундан кейингина истеъфони қабул қилди ва ўзаро дўстона хайрлашилди.

ЎФА раҳбарияти қисқа фурсатда терма жамоа умуман жабр кўрмайдиган вариантни топиши керак эди. Омадимиз бор эди Тимур Кападзе барча терма жамоаларда ўйнади, миллий терма жамоада ёрдамчи ҳам бўлди, кейинроқ Олимпия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлади. Ҳамма тушундики Кападзедан зўр номзод йўқ. Лекин шунда ҳам барча нарсани ўз тартиби бор. ЎФА мураббийлар кенгашини йиғди, номзодларни тақидим этди ва шуни айтишим керакки 100 фоиз ҳамма Тимур Кападзе вариантини маъқуллади. Номзодлар орасида хорижий мураббийлар ҳам бор эди. Айни пайтда ҳар томонлама мос мураббий Тимур Кападзе экани ойдинлашди. Ўйлайнмаки бу мантиқий ҳам бўлди, сабаби олимпия терма жамоасидан кейин футболчилар ҳам миллий терма жамоага ўтади.

Тимур Кападзе Катанецнинг ёрдамчиларини терма жамоада қолдиришга қарор қилди. Яъни машғулот жараёнларида кескин ўзгаришлар бўлмайди, лекин тактика, таркиб ва натижа учун бош мураббий жавобгар бўлади", - деди Даврон Файзиев.


Narzulla SaydullayevМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Уткир Набиев
6 feb
Вакт бизниг хозирдаги холатимизга яраша карор КАБУЛ килишни таказо этади вакт эса йук хисоби агар четдан тренер келса биринчи сузи ,,мен сехиргар эмасман кулимдан кеганча харакат киламан,,, булади Узимиздан кидириш керак хозирги пайтда футболчилар хам Кападзе хам сог саломат максад битта ВАТАН учун жангга киргандек майдонда тушиш бундан бошка максад йуклигини хаммамиз тушинимиз боксчиларимиз олимпиада эпладилар Энг ёш спортчимиз А Хусанов эплади максадига етишияпти.Бошка йигитларимизни кам жойи йук. 1994 йилдаги тарихга карайлик....
Farxod Sadullayev
6 feb
Кападзени ишига омад
Soccerland777
6 feb
2005 йил Боб Хоугтон келиб, йўқ жойдан натижа кўрсатганди.
Barsa.com
6 feb
Хамма гап футболчиларни узида колган. Улигини ташаб орзу сари уйнаса кападзесиз хам чикамиз ишаАллох. Айрим футболчилар узидан дед ясаволиб додахужалик кимаса хаммаси яхши булади.
Xorazm FC
6 feb
Майли 70% фоиз иш якунланган коган 30%ни хам бажара олмаса савияси шу болади Кападзени