Де Лигт: "Роналду ёки Месси? "Аякс" ва Зиёшни танлаган бўлардим"

​"Аякс" ҳимоячиси Маттейс Де Лигт "Ювентус" ва "Барселона" унга қизиқаётгани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Италия — аъло даражадаги чемпионати билан ажойиб жой саналади. Бироқ, айни пайтда "Аякс" билан Голландия чемпионлиги учун курашмоқдаман. ЕЧЛда ҳам муваффақиятли қатнашмоқдамиз. Роналду ёки Месси? Жамоадошим Ҳаким Зиёш ва "Аякс"ни танлаган бўлардим", —  деди Де Лигт.

Қайд этиш керак, 19 ёшли голланд Италиянинг Tuttosport нашри томонидан топшириладиган Golden Boy соврини соҳибига айланди.


Манба: english.ajax.nl