Дидье Дешамнинг Франция термасидаги келажаги аниқ бўлди

Administrator
10 июл 2024
Бу ҳақда Франция футбол федерацияси раҳбари маълум қилди.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ўз лавозимида қолади. Мураббий қўл остида Франция термаси Евро-2024 ярим финалида Испанияга имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашганди. Франция футбол федерацияси раҳбари Филипп Диалло мураббий ўз лавозимида қолишини маълум қилди.

"Дешамнинг келажаги борасида шубҳаланишга арзийдиган сабаб кўрмаяпман. Аввалги натижалар унинг фойдасига хизмат қилмоқда, мақсадларга эришилганди. Дидье ишлашда давом этади", -дейди Франция футбол федерацияси раҳбари Филипп Диалло.


AdministratorМуаллиф
Манба: RMC Sport