"2024 йил Осиёнинг энг яхши футзалчиси номинанти Дилшод Раҳматов профессионал спортчилик фаолиятини якунлади.
Бир неча карра Ўзбекистон чемпиони ва чемпионат тўпурари (2021 йил), Хитой чемпионати ғолиби Дилшод Раҳматов 2010-2024 йиллар давомида Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Мамлакат жамоаси сафида икки марта Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 6 марта Осиё чемпионати иштирокчиси ва 2 карра мусобақанинг кумуш ҳамда 4 карра бронза медали соҳиби ҳисобланади", — дейилади Ўзбекистон футзал федерацияси хабарида.
Изоҳлар