"Динамо" назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди

Tolibjon Qosimov
8 jan 2025
Янги мавсумга тайёргарлик доирасида "Динамо" жамоаси Тошкентда дастлабки назорат баҳсини ўтказди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги самарқандликлар Ҳаким Фузайлов мураббийлигидаги "Хоразм"га қарши майдонга чиқишди. Сунъий қопламали майдонда ўтган баҳсда мураббийлар штаби асосан ёшлардан иборат таркибни синовдан ўтказишди. Учрашувда Миржаҳон Мираҳмадовнинг ягона голи "Динамо"га ғалаба келтирди – 1:0.

Навбатдаги назорат учрашуви 13 январь куни "Бунёдкор"га қарши бўлиб ўтади.

Назорат учрашуви. 8 январь

"Динамо" - "Хоразм" 1:0

Гол: Миржаҳон Мираҳмадов 42 пен.


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: "Динамо" матбуот хизмати

Изоҳлар

Жамшид Jamshid
8 jan
Хоразм дарвозабонларидан кутилиши керак
Davron Даврон Атаев Ataev
8 jan
Пеналти булган буса унда хоразм яхши уйнаганми ёки динамо уйнай олмаганми нима бугандаям хоразм жамоамиз суперга чиксин
David Terezege
9 jan
Zborda xamma chempion